Марказий Осиё Виртуал кўргазмаси “CAVEX II” доирасида “Ўзбекистоннинг тиббиёт ва фармацевтика тармоқларини ривожланишининг янги истиқболлари” мавзусида Бизнес вебинар бўлиб ўтмоқда
Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан савдо алоқалари уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иштирокида ўтказилаётган Марказий Осиё Виртуал кўргазмаси “CAVEX II” халқаро кўргазмасининг Ўзбекистон ҳафталиги доирасида 2022 йил 25 январь куни Япония ишбилармон доиралари учун “Ўзбекистоннинг тиббиёт ва фармацевтика тармоқларини ривожланишининг янги истиқболлари” мавзусида Бизнес вебинар ўтказилмоқда.
Бизнес вебинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳамда “Dentals Pharma” МЧЖ компанияси томонидан республикамизнинг тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жумладан, тиббиёт муассасаларини замонавий талаблар асосида модернизация қилиш, соҳага ахборот-коммуникация технологиялари ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш, замонавий тиббиёт муассасаларини барпо этиш масалалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида фармацевтика саноатида ташкил этилаётган кластерлар фаолияти, фармацевтика соҳасида истиқболли инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Япония компанияларини фармацевтика тармоғида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари фармацевтика соҳасидаги етакчи ишлаб чиқариш компанияларининг бизнес фаолияти ҳамда Япония билан ҳамкорликда амалга оширадиган таклифлари тўғрисида тақдимотлар ташкил этилди.
25.01.2022
10:43