Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 26 январь куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ҳамда Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Маълумот учун: 2015 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Латвия Иш берувчилар конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосан Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгаши ташкил этилган. Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши 2021-йил 20-апрелда онлайн форматда бўлиб ўтди. Ишбилармонлар кенгашинининг Латвия томонидан ҳамраиси Ж.Мозга, Ўзбекистон томонидан ҳамраиси Ф.Усмонов ҳисобланади.
Мулоқот давомида икки мамлакатнинг иқтисодий секторга масъул ташкилотлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар ва уларнинг натижалари тўғрисида мулоқот олиб борилди.
Палата раиси Латвия иш берувчилар конфедерацияси билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиниб келинаётгани ва келгусида ҳам икки томонилама алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов Ўзбекистон ва Латвия ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини санаб ўтган ҳолда, келгусида бир қатор бизнес-форумлар ва юқори даражадаги учрашувларни ташкил қилиш таклифини илгари сурди.
26.01.2022
17:21