Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 январь куни “Courtyard by Marriott” меҳмонҳонасида Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар та’лими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизатсия қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида офлайн тарзда учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, Мазкур лойиҳа доирасида натижаларга эришиш учун Операцион режалар контсепцияси тақдимоти ўтказилди.
Мазкур жараёнда Савдо-саноат палатаси вакили ҳам иштирок этиб, Палата томонидан таълим тизимида ҳам олиб борилаётган ишлар ва лойиҳа доирасида амалга ошириладиган вазифалар ҳақида тақдимот қилди.
26.01.2022
18:18