Савдо-саноат палатаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
Жорий йилнинг 28 январь куни Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Юсуф Салеҳ Алгаҳраҳ Ал-Утайби билан учрашди.
Учрашувда Палата раиси Саудия Арбаистони ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнги 5 йилда сезиларли даражада ривожлангани, хусусан икки мамлакат Савдо-саноат палатари ва ишбилармонлари ўртасида бир неча учрашувлар ва форумлари ўтказилганини таъкидлади. Шунингдек ўтган давр мобайнида ташкил этилган тадбирлар ва эришилган натижалар муҳокама қилинди
Қайд этиш лозимки 2021 йил 23 январь санасида Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бухоро шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Саудия Арабистони Инвестицион форумида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Саудия Савдо палаталари федерацияси ўртасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгаши тузиш тўғрисида Битм имзоланган эди.
Шу билан бирга 2021 йилнинг 5 апрель санасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши онлайн форматда ташкил этилди. Шу йлнинг ўзида сентаябрь ойида кенгашнинг иккинчи йиғилиш Тошкент шаҳрида офлайн форматда ташкил этилишига муваффақ бўлинди. Йиғилишда Саудия Арабистони мамлакатидан 20 нафардан ортиқ йирик компания вакиллари иштирок этган эди.
Шу билан бирга учрашув давомида келгуси йилларга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди. Ҳусусан Савдо-саноат палатаси раиси томонидан Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашингинг 3 йиғилишини Саудия Арабистони Қироллигида ўтказиш,, экспортбоп маҳсулотларни етказиш мақсадида Саудия Арабистонида “Made in Uzbekistan” кўргазмасини ташкил этиш таклифлари берилди.
Шунингдек Фавқулодда ва Муҳтор элчи Юсуф ал-Утайби жаноблари томонидан келгусида ҳамкорлик алоқалари йўналишларини кенгайтириш, ҳозирги кунда икки мамлакат инвесторлари дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиш, очиқ мулоқот майдонини яратиш ва ўзаро савдо айланмасини 100 миллион АҚШ долларига етказиш зарурлиги таъкидланди.
28.01.2022
15:45