Туркия Олий таълим кенгаши Раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги делегация Тошкентдаги "TOBB ETU" университетига ташриф буюрди
2022 йил 29 январь куни Туркия Олий таълим кенгаши Раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошида ташкил этилган Туркиянинг иқтисодиёт ва теҳнологиялар университети Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюрди.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси, Тошкент шаҳридаги Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети ректори А.Икрамов, Туркия Олий таълим кенгаши раиси Орал Озвар, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Олган Бекар Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети Ректори Юсуф Саринай, Тошкент шаҳридаги Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети проректори Бегматова Дилорам штирок этди.
Учрашувни Тошкент шаҳридаги Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети ректори А.Икрамов очиб берди. Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзварга ташиф учун миннатдорчилик билдирилар экан, шу ўринда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, ҳусусан таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўҳталиб ўтилди ҳамда Туркия Олий таълим кенгаши ва Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети билан ҳамкорлик алоқалари мамлакатлар ўртасидаги дўстликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Маълумот учун: 2020-йилнинг 19 февраль куни Aнқара шаҳрида Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлигининг олий даражадаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтган ва унинг якуни бўйича Қўшма баёнот имзоланган.
Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Туркия Савдо-саноат палаталари иттифоқи “ТОББ” қошида Туркия Иқтисодиёт ва технология университетининг Тошкент филиалини очиш тўғрисида Меморандум имзоланди. 2020-йил 29-август куни Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технология университетининг филиалига “Халқаро бизнес ва тадбиркорлик” ҳамда “Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш” йўналишлари бўйича биринчи кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. 2021/2022 ўқув йилида қўшимча равишда “Aрхитектура” ва “Ички архитектура ва атроф-муҳит дизайни” каби янги таълим йўналишлари очилди. Университетда бугунги кунга қадар 61 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шулардан 13 нафар талаба тўлиқ грант асосида таълим олмоқда, қўшимча 10 нафар талаба қисман грант ва имтиёзлар билан таъминланган. Таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади, TOBB ETÜ Анқара томонидан зарур ўқув материаллар тақдим этилган.
Учрашув давомида Туркия Олий таълим кенгаши Раиси Эрол Ўзвар ҳам меҳмондўст ўзбек ҳалқига миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари ўртасида узоқ йиллик дўстона алоқлар янада ривожланиб бораётганидан мамнун эканлигини билдирди. Ўзбекистонга ташриф давомида мамлакат ёшлари билан суҳбат қилган Кенгаш раиси Ўзбекистонлик ёшларнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, келгусида шундай ёшлар билан тўлақонли ҳамкорлик қилиш умидини билдирди. Шунингдек келгусида Туркиянинг яна бир қатор университетларини Тошкент шаҳрида ташкил қилиш, икки мамлакат университетлари ректорлари ҳамда профессор-ўқитувчилари ўртасида тажриба алмашиш учун платформа ташкил этиш масалалари ҳам Туркия Олий таълим кенгаши режасига киритилганлигини қайд этди.
Шу билан бирга «STUDIO VERTEBRA» архитектура-дизайн компанияси бош архитектори Мехмет Бекташ Туркиянинг иқтисодиёт ва теҳнологиялар универститети Тошкент шаҳридаги филиали учун ажратилган бинонинг реконструкция моделлари билан таништириб, бинонинг жаҳон стандартларига мос ҳолатда ташкил қилиниши бўйича тақдимот ўтказди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 24 январь куни Туркиянинг иқтисодиёт ва теҳнологиялар университети ректори Юсуф Саринай ҳамда Туркиянинг иқтисодиёт ва теҳеологиялар университети Тошкент шаҳридаги филиали ректори А.Икрамов ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди
29.01.2022
15:11