• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Савдо-саноат палатасининг ўрни тўғрисида ССП Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Умид Абдухафизов билан суҳбат

    Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, тадбиркорликни ривожлантиришда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

    1.Айтингчи тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Савдо-саноат палатаси қандай ваколатларга эга?

    Дарҳақиқат, тадбиркорликни ривожлантиришда унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

    Шу сабабдан, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни билан Палатага тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ҳуқуқ ва ваколатлар берилган.

    Жумладан:

    • Палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш;
    • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;
    • давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан даъво аризалари берган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ифода этиш;
    • тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш;
    • тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик нормаларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
    • тарафлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш;
    • жиноят ишлари бўйича иш юритишда тадбиркорлик субъектларининг жамоатчилик ҳимоячилари сифатида иштирок этиш ва ҳ.к.

     

    2.Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Палата томонидан амалга ошрилган ишларга бироз тўхталиб ўтсангиз.

    Таъкидлаш лозим, қонун билан берилган процессуал ва бошқа ваколатлардан фойдаланган ҳолда Палата кўплаб тадбиркорларнинг манфаатлари ҳимоя қилиб келмоқда.

    Ҳусусан, Палата аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судлар орқали ҳимоя қилиш йўналиши бўйича 2021 йил давомида умумий қиймати
    30 трлн. сўмдан ортиқ 354 000 га яқин даъво аризалари киритилган бўлиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 3 баробарга кўп демакдир, яъни Палатанинг бу ваколатига эхтиёж ҳар йили ошиб бораётганлигадан далолат беради.

    Шунингдек, суд қарорларига нисбатан Палата аъзолари манфаатида
    610 та аппеляция ва кассация тартибида судларга шикоятлар киритилди.

    Давлат ташкилотларига нисбатан ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар устидан 272 та ҳолатда судларга аризалар киритилган бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.

    Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиман, Палата томонидан ўз аъзолари манфаатида судларга киритилган аризалар, даъволар ва шикоятларнинг 80 % тўлиқ қаноатлантирилган.

    3.Савдо-саноат палатаси орқали судларга даъво аризаси киритиш тартиби қандай ва бу бирон бир ҳужжат билан тартибга солинганми?

    Албатта, Палата аъзоларининг ҳуқуқларини судлар орқали ишончли ҳимоя қилиш ва уларга сифатли юридик хизмат кўрсатиш мақсадида Палата Раисининг 15.03.2019 йилдаги “45А”-сонли буйруғи билан “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича” Йўриқнома тасдиқланган.

    Мазкур Йўриқнома талабларига кўра, тадбиркорлик субъектининг мурожаати келиб тушгандан кейин, масъул ижрочи томонидан тадбиркорнинг Палата аъзоси эканлиги текширилиб, тақдим этилган бирламчи хужжатлар ўрганилгандан сўнг аризачи ва жавобгарга низони судгача ҳал этиш юзасидан учрашув ўтказиш таклифи билан хат юборилади.

    Шуни таъкидлаб ўтиш керак, агарда иккила тараф ҳам Палата аъзоси ҳисобланган тақдирда низони судгача ҳал этиш юзасидан учрашув камида 2 маротаба ўтказилиши лозим.

    Низони судгача ҳал этиш жараёнида тарафлар келишувга эришмаган тақдирда 7 иш кун ичида даъво аризаси лойиҳаси тайёрланади ва мурожаат этган Палата аъзосининг манфаатларида даъво аризаси Палата раҳбарияти билан келишилган ҳолда тақдим этилади.

    Палата аъзолари манфаатида киритиладиган аризалар, даъволар ва шикоятлар амалдаги процессуал қонунчилик талабларига мувофиқ тайёрланиши ва киритилиши лозим.

    Имзоланган даъво аризанинг асли Палата аъзосига тақдим этилади ва унга даъво аризасини судга топшириш тартиби тушунтирилади. Шунингдек, Палата аъзосининг илтимосига кўра, даъво аризаси ижрочи томонидан судга шахсан ёки почта алоқаси орқали топширилиши мумкин, бунда Палата аъзоси Палатага белгиланган почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиши талаб этилади.

    Палата вакили Палата аъзосининг илтимосномасига кўра, тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида суд мажлисида иштирок этиши мумкин.

    Йўриқнома талабларига кўра, Палата аъзоси манфаатида биринчи инстанция судларига даъво ариза киритилган тақдирда, ушбу иш юзасидан жавобгар ёки учинчи шахс сифатида иштирок этган тараф манфаатида даъвогар манфаатига зид келадиган қарши даъво ариза, апелляция ва кассация шикоятларини киритиш қатъиян тақиқланган.

    Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, давлат божисиз Палата аъзолари манфаатида судларга даъволар киритиш Палатанинг ҳуқуқи ҳисобланади ва Йўриқнома талабларига мувофиқ асослантирилган даъволар киритилиши лозим.

    4.Тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал этиш (медиация) соҳасида Палата томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    Олдин айтиб ўтганимдек, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун билан Палатага тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш ваколати берилган.

    Бундан ташқари, Палата Раисининг буйруғи билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқномага кўра, Палата аъзолари манфаатида судларга даъво аризаси киритишдан олдин ижрочи, яъни Палата масъул ходими низони судгача ҳал этиш тартиб-таомилини (медиация) ўтказиш орқали низони ҳал қилиш бўйича тарафалар ўртасида учрашув ўтказади.

    Бу борадаги олиб борилаётган ишлар натижасида, биргина 2021 йил давомида 2 500 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар Палата ёрдамида судгача ҳал этилган ва бу кўрсатгич 2020 йилга нисбатан 2 баробарга ошган.

    Шу ўринда шуни айтиб ўтмоқчиманки, Палата тизимида ишлаётган ҳуқуқшуносларнинг кўпчилиги медиаторлик курсларини муваффақиятли тамомлаб, ҳозирда Профессионал медиатор сифатида фаолият юритиб, тадбиркорларга ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.

    Медиация институтинининг мазмун ва моҳиятини тадбиркорлар ўртасидан кенг тарғиб қилиш ва шу тариқа, медиациянинг ролини янада ошириш бўйича Палата томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

    ССП Ахборот-хизмати

     

     

    01.02.2022

    11:15

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06