Chamber Business Solutions” унитар корхонаси томонидан 2022 йил январ ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
2022 йил Иш режасига асосан бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган бўлиб, бу бўйича январ ойидаги ҳолат қуйидагича:
I. 2022 йил январ ойи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари 1748 та қўнғироқ қабул қилинган.
Январ ойи давомида Палатанинг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефонига қабул қилинган 1748 та қўнғироқлар ҳудудлар кесимида қуйида кўрсатилмоқда:
№ |
Ҳудуд |
Жами қўнғироқ (ҳудудлар кесимида) |
Жами қўнғироқларга нисбатан улуш (%) |
Шундан, мурожаатлар сони (ҳудудлар кесимида) |
Жами қўнғироқларга (ҳудудлар кесимидаги) нисбатан мурожаатлар улуши (%) |
1 |
QR |
29 |
1,7% |
1 |
3,4% |
2 |
AN |
71 |
4,1% |
4 |
5,6% |
3 |
BX |
45 |
2,6% |
|
|
4 |
JZ |
87 |
5,0% |
|
|
5 |
QD |
44 |
2,5% |
|
|
6 |
NV |
24 |
1,4% |
|
|
7 |
NA |
28 |
1,6% |
|
|
8 |
SN |
134 |
7,7% |
3 |
2,2% |
9 |
SR |
33 |
1,9% |
1 |
3,0% |
10 |
SD |
65 |
3,7% |
4 |
6,2% |
11 |
TV |
103 |
5,9% |
3 |
2,9% |
12 |
FA |
73 |
4,2% |
1 |
1,4% |
13 |
XZ |
44 |
2,5% |
|
|
14 |
TH |
929 |
53,1% |
9 |
1,0% |
15 |
Халқаро қўнғироқ |
39 |
2,2% |
|
|
Жами |
1748 |
100% |
26 |
1,5% |
Тадбиркорлик субъектларининг қолдирган мурожаатларидан ташқари турли йўналишларда маслаҳат ёки қолдирган мурожаатларининг ижро ҳолатини сўраб, шу билан биргаликда ижтимоий, иқтисодий, шахсий саволлари билан қўнғироқ қилган мурожаатчилар ҳам мавжуд бўлиб умумий ҳисобда бу тартибдаги қўнғироқлар сони январ ойида 2 720 тани ташкил қилади. Мазкур 2 720 та қўнғироқларнинг 1 868 таси иш вақтида қабул қилинган бўлса 852 таси иш вақтидан ташқари келиб тушган.
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича виртуал қабулхонаси”га 2022 йилнинг январ ойи давомида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига 2022 йилнинг январ ойи давомида умумий ҳисобда 3 491 та қўнғироқ келиб тушган бўлиб, шундан тадбиркорлик фаолиятининг турли масалаларига доир 771 та мурожаат рўйхатга олинган. Мазкур мурожаатлардан, 541 та мурожаат иш вақтида келиб тушган бўлса, 230 та мурожаат иш вақтидан ташқари қолдирилган.
Январ ойи давомида Бош вазир виртуал қабулхонасига қўнғироқ орқали тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ 771 та мурожаатда 825 та масала кўтарилганлиги аниқланди ва уларнинг йўналишлари қўйидагича:
№ |
Масалаларнинг йўналишлари |
Масалалар сони |
Фоизи |
1 |
Бошқа масалалар |
270 |
32,7% |
2 |
Банк, молия ва кредит масалалари |
232 |
28,1% |
3 |
Ер, кадастр, архитектура масалалари |
108 |
13,1% |
4 |
Чет эл инвесторлари масалалари |
53 |
6,4% |
5 |
Инфратузилма масалалари |
42 |
5,1% |
6 |
Рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масалалари |
28 |
3,4% |
7 |
Солиқ масаласи |
24 |
2,9% |
8 |
Хусусийлаштириш |
20 |
2,4% |
9 |
Мансабдор шахслар ҳаракати/ ҳаракатсизлиги |
18 |
2,2% |
10 |
Прокуратура масалалари |
13 |
1,6% |
11 |
Божхона масаласи |
7 |
0,8% |
12 |
Суд масалалари |
5 |
0,6% |
13 |
Коронавирус пандемияси бўйича |
4 |
0,5% |
|
Адлия масалалари |
1 |
0,1% |
ЖАМИ: |
825 |
100% |
Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали бўйича ташкил қилинган 78 150 60 08 рақами орқали келиб тушаётган қўнғироқлар тўғрисида
Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳақида маълумот бериб бориш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 78 150 60 08 телефон рақами 2020 йил 27-июль санасида ишга туширилди ҳамда университет филиалида таълим олиш истагида бўлган фуқароларга душанбадан жумагача соат 09:00 дан 18:00 га қадар узлуксиз ахборот бериб келинмоқда.
2022 йил январ ойида 28 нафар фуқародан университетда контракт нархи, дарс жадвали ва университет факултетлари хақида маълумот сўраб қўнғироқ келиб тушди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтига январ ойида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
Душанбадан-жума кунига қадар соат 08:00-18:00 га келиб тушаётган турли йўналишдаги саволларга унитар корхона малакали мутахассислари томонидан маълумотлар тақдим қилиниб келинмоқда. Январ ойи давомида 18 та мурожаат келиб тушганлигини аниқланди. Ушбу 18 та мурожаатларнинг 17 нафари (94,4%) махаллий тадбиркорлар ва 1 нафари (5,6%)хорижий мурожаатчилар эканлиги аниқланди ва сохавийлига қараб маслахат/маълумот/йўналиш берилди.
07.02.2022
11:35