• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 70 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини  ва ҳимояси агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини  ва ҳимояси агентлигининг “Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария талаблари тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи (ID-54552) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа иловасининг 5-банди олтинчи хатбошисига кўра:

    “Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотларга қуйидаги талаблар қўйилади:

    карантин остидаги маҳсулотлар юкланган ҳар бир транспорт бирлиги фитосанитария сертификатларининг асл (электрон) нусхалари билан таъминланиши;

    ...”

    Ваҳоланки, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлиши ҳамда унинг ҳар бир туркуми фитосанитария сертификатларининг асл нусхалари билан таъминланган бўлиши кераклиги белгиланган.

    Бундан кўриниб турибдики, мазкур Қонунда карантин остидаги маҳсулотлар юкланган ҳар бир транспорт бирлиги фитосанитария сертификатларининг асл (электрон) нусхалари билан таъминланиши назарда тутилмаган.

    Шунингдек, лойиҳа иловасининг 5-банди еттинчи хатбошисига кўра:

    “Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотларга қуйидаги талаблар қўйилади:

    ...

    Карантин остидаги маҳсулотлардан тайёрланган (ёғоч таглик ва ёғоч ўрам қопламалар, 6 мм ва ундан қалин қутилар (яшиклар) ўрамлар фумигация қилиниши ёки махсус термо камераларда ишлов берилиши ва зарарсизлантирилганлигини тасдиқловчи муҳр қўйилган ҳамда карантин остидаги маҳсулотлар солинган қадоқлар ёрлиқланган (маркировкаланган) бўлиши шарт.

    …”.

    Бироқ,  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 34-бандига мувофиқ, чегара масканларида транспорт воситаларининг барча турларида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни фумигация ҳамда дегазация қилиш ишлари ҳудудий бошқармаларнинг махсус фумигация бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

    Кўриниб тутрибдики, республикадан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотлар белгиланган тартибда махсус фумигация бўлинмалари томонидан фумигация қилинади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда республикадан карантин остидаги маҳсулотини олиб чиқадиган тадбиркорлик  субъектлари фаолиятида турли мураккабликлар, бюрократик ва маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа иловасининг 5-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларини чиқариб ташлаш лозим.

    2.   Лойиҳа иловасининг 16-банди  6-хатбошисига кўра:

    “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотларга қуйидаги талаблар қўйилади:

    ...

    республикага фитосанитар тоза экиш материалларини олиб кириш мақсадида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар экспортёр давлатнинг экиш материалларини етиштирадиган кўчатхона(питомник)лари тўғрисидаги маълумотларни Агентликка олдиндан тақдим этишлари;

    ...”.

    Ушбу билан хўжалик бошқаруви органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар республикага фитосанитар экиш материалларини олиб кириш учун экспортёр давлатнинг экиш материалларини етиштирадиган кўчатхона(питомник)лари тўғрисидаги маълумотларни Агентликка олдиндан тақдим этишлари бўйича янги талабни жорий этиш таклиф этилмоқда.

    Бироқ, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунида республикага фитосанитар экиш материалларини олиб кириш учун экспортёр давлатнинг экиш материалларини етиштирадиган кўчатхона(питомник)лари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш назарда тутилмаган.

    Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2 ва
    3-бобларида
    белгиланган Ўзбекистон Республикасига ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб кириш тартибида ҳам хўжалик бошқаруви органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар республикага фитосанитар экиш материалларини олиб кириш учун экспортёр давлатнинг экиш материалларини етиштирадиган кўчатхона(питомник)лари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш назарда тутилмаган.

    Шунингдек, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига мувофиқ, карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланган.

    Юқоридагилардан кўриниб тутрибдики, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар республикага фитосанитар экиш материалларини олиб кириш учун экспортёр давлатнинг экиш материалларини етиштирадиган кўчатхона(питомник)лари тўғрисидаги маълумотларни талаб этиш амалдаги қонунчилик талабларига зиддир.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда республикага карантин остидаги маҳсулотини олиб кирадиган тадбиркорлик  субъектлари фаолиятида турли мураккабликлар, бюрократик ва маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа иловасининг 16-банди 6-хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

    3. Лойиҳа иловасининг 19-бандига кўра, “Зарур ҳолларда транспорт бирликлари давлат чегарасидаги ўсимликлар карантини пунктлари махсус сканер аппаратидан ўтказишга ва транспорт воситасини очилишига йўл қўйилади”.

    Ушбу билан, “зарур ҳолларда” тушунчаси ноаниқ ва мавҳум ифодаланган, яъни қандай ҳолларда транспорт бирликларини махсус сканер аппаратидан ўтказишга ва транспорт воситасини очилишига йўл қўйиш бўйича аниқ ва тугал талаблар лойиҳада белгилаб ўтилмаган.

    Бундай ҳолат ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри ҳисобланиб, тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган транспорт бирликлари ва воситаларини асоссиз  равишда очилишига олиб келиши ва уларга ортиқча мажбуриятлар юклатилишига ҳамда коррупция ҳолатларини  юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда республикага карантин остидаги маҳсулотини олиб кирадиган тадбиркорлик  субъектлари фаолиятида турли мураккабликлар, бюрократик ва маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа иловасининг 19-бандини чиқариб ташлаш лозим.

     4. Лойиҳа иловасининг 21-бандига кўра, Уруғликларни ва экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк билан олиб ўтиш тақиқланади”.

    Шунингдек, лойиҳа иловасининг 32-бандига кўра, Экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта жўнатмалари орқали юбориш тақиқланади.

    Таъкидлаш лозимки, мазкур турдаги талаблар (нормалар) “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасида кўрсатиб ўтилган.

    Ваҳоланки, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг” Ягона Услубиётининг 10-бандига мувофиқ, лойиҳада, қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган ҳуқуқий нормалар қайта такрорланмайди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ, давлат органлари томонидан қонунларни, ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ҳуқуқни қўллашда турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа иловаснинг 21 ва 32-бандларини чиқариб ташлаш лозим.

    5. Лойаҳа иловасининг 24-бандига кўра, “Барча турдаги экиш материалларнинг намуналари Марказий фитосанитария лабораторияси текширувларидан ўтказилиши ва унинг хулосасига асосан фитосанитар чоралар кўрилиши шарт”.

    Ушбу билан, барча турдаги экиш материалларнинг намуналари Марказий фитосанитария лабораторияси текширувларидан ўтказилиши ва унинг хулосасига асосан фитосанитар чоралар кўрилиши назарда тутилмоқда.

    Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг15-бандига мувофиқ, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотнинг намуналарида ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар билан зарарланиш белгилари мавжуд бўлса, улар экспертиза учун тегишли карантин лабораторияларига топширилади.

    Шунингдек, мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ,  карантин остидаги маҳсулотнинг карантин текшируви ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан божхона назорати ҳудудида уларни тушириш ва божхона идентификация воситасини олиб ташлаш жойида ўрнатилган тартибда карантин кўриги ёки лаборатория текшируви ўтказиш учун карантин остидаги маҳсулотдан намуна олиш орқали амалга оширилади.

    Бунда,  карантин остидаги маҳсулотлар лаборатория текшируви ўтказиш учун тегишли карантин лабораторияларига топширилади.

    Бундан кўриниб турибдики, амалдаги қонунчиликда барча турдаги экиш материалларнинг намуналари Марказий фитосанитария лабораториясида текширувларидан ўтказиш назарда тутилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда карантин остидаги маҳсулотларни лаборатория текширувидан  ўтказишда тадбиркорлик  субъектлари учун маъмурий ва бюрократик тўсиқлар  ҳамда ортиқча молиявий харажатларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида,  лойаҳа иловасининг 24-бандини чиқариб ташлаш лозим.

    6.   Лойиҳа иловасининг 34, 35, 36,37, 38 ва 40 бандларида “Карантин остидаги маҳсулотларни транзит тарзда олиб ўтишда белгиланган фитосанитария талаблари” кўрсатиб ўтилмоқда.

    Бироқ, таъкидлаш лозимки, мазкур турдаги нормалар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-боби билан тасдиқланган.

    Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ, давлат органлари томонидан қонунларни, ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда карантин остидаги маҳсулотни республикадан транзит тарзда олиб ўтишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида турли мураккабликлар, бюрократик ва маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа иловаснинг 34, 35, 36,37, 38 ва 40-бандларини лойиҳадан чиқариб ташлаш лозим.

    7. Лойиҳа иловасининг 63-бандида давлат инспекторининг Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария талаблари ва қоидаларини таъминлашдаги ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилмоқда.

    Бироқ, лойиҳада давлат инспекторининг фитосанитария талаблари ва қоидаларини таъминлашдаги мажбуриятлари кўрсатиб ўтилмаган.

    Бундай ҳолат, амалиётда тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ва асоссиз ҳаракатларни талаб қилинишига олиб келади.

    Қолаверса, лойиҳа иловасининг 61-бандида  хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши лозим бўлган фитосанитария талаблари кўрсатиб ўтилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда турли мураккабликлар, бюрократик ва маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳада давлат инспекторининг фитосанитария талаблари ва қоидаларини таъминлашдаги мажбуриятларини кўрсатиб ўтиш лозим.

    8. Таъкидлаш лозимки, лойиҳада республикага карантин остидаги маҳсулотини олиб кирадиган ва олиб чиқадиган, ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи, сақловчи, ташувчи, реализация қилувчи тадбиркорлик субъектларига иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан салбий таъсир этадиган ортиқча ва асоссиз талаблар белгиланган.

    Лойиҳа муаллифи “Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария талаблари” лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос сифатида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси ва Ўзбекистон Республикасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, етиштиришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир тартиб-қоидаларни белгилаш  ҳамда карантин остидаги маҳсулотларни республика ҳудудларида етиштириш, олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш (шу жумладан транзит юкларни) ҳамда реализация қилинишида ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларига риоя этилишини текшириш  зарурияти билан асослантирилган.

    Бироқ, бугунги кунда республикада амал қилаётган ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчилик ўрганилганда, юқорида кўрсатилган муносабатлар ва заруриятлар Ҳукумат қарорлари ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.

    Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низоми,  Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 октябрда 3191-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми номаларида фитосанитария талаблари батафсил тартибга солинган.

    Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ, давлат органлари томонидан қонунларни, ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.

    Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги

    “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5025-сон Қарорининг 2-бандида 2022 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини хўжалик юритувчи субъектларига мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилиш, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этиш учун тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш белгиланган.

    Хусусан,  мазкур ПҚ-5025-сон Қарор билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 41-бандида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган ижобий ва салбий оқибатлар таҳлили, манфаатдор томонлар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши муносабати билан келтирилган фойда ва (ёки) юзага келган харажатларнинг миқдорий ҳисоблаш йўли билан амалга оширилган таҳлили ва таққослаш натижаларини ТСТБ бўйича ҳисоботда акс эттириши шарт.

    Бироқ, лойиҳада мазкур таҳлил ва натижалар келтирилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган бизнес юритишни  либераллаштириш сиёсати талабларидан келиб чиққан ҳолда  тадбиркорлик субъектлари фаолиятида маъмурий ва бюрократик тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳани ушбу таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

    ССП Матбуот хизмати

     

    10.02.2022

    09:23

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06