“EduFair2022” хақаро кўргазмаси ташкил этилмоқда
2022 йилнинг 18-19 март кунлари Ёшлар ижодиёт саройида 24 – халқаро “Таълим ва мутахасисслик” кўргазмаси ташкил этилади.
Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Expocontact” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда
Кўргазмага кимлар ташриф буюради?
Мактаблар, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари, Абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва бошқа манфаатдор шахслар. Таълим муассасалари вакиллари. Агентликлар вакиллари. Кўргазманинг асосий ташриф буюрувчилари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир.
Сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:
Таълим муассасангизнинг барча таълим дастурлари ва хизматларини мактаб битирувчилари ва кўргазмага ташриф буюрувчилар билан таништириш ва тақдим этиш.
Таълим дастурлари ва имкониятларини намойиш этиш, бозорда муваффақиятли ташкилот/муассаса имиджини яратиш битирувчилар ва уларнинг умидлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш, таълим бозори ва ундаги рақобат ҳақида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, ҳамкорлик учун мумкин бўлган агентлар ва ҳамкорларни топиш, шартномалар, талабалар ва агентларнинг маълумотлар базасини янгилаш, таълим бозорига янги товарлар ва хизматларни тақдим этиш ОАВ эътиборини жалб қилиш бўйича хулосалар.
10.02.2022
10:23