“Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” шиори остида илк семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг февраль-март ойларида Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Музкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий, тиббий ҳамда тадбиркорликка оид билимларини оширишга қаратилган.
Юнусобод туманида ташкил этилган илк семинарда Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этиб, долзарб ҳуқуқий, тиббий хамда тадбиркорликка жалб этиш юзасидан маълумотлар бердилар.
Ҳусусан Савдо-саноат палатасининг масъул ҳодими М.Мўйиддинова томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда Ҳукуматимиз томонидан тадбиркор аёлларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар бўйича тушунтириш берилди.
11.02.2022
11:47