"Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 10 февраль санасида, "Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" лойиҳаси доирасида иккинчи семинар ташкил этилди. Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, судьялар ва юридик университет профессор ўқитувчиларидан иборат Республика тарғибот гуруҳи томонидан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика марказида ўқув-семинари ўтказилди.
Ананавий ва видеоконфренцалоқа шаклида ўтказилган мазкур тадбирда республиканинг барча ҳудудларда жойлашган реабилитация марказлари ходимлари ҳамда маҳалла раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар ва маҳалла фаолларидан иборат жами 1000 дан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси хотин кизлар тадбиркорлик буйича масъул ходими М.Муйитдинова сўзга чикиб бугунги кунда хотин кизлар тадбиркорлик фаолиятларида давлатимиз томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлар, бизнесни тўғри ташкил этиш ва тизимли бошқарув хақида маъруза қилди.
Бу каби тадбилар давом этмоқда.
14.02.2022
11:27