Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда дориворчилик соҳасида истеъмол занжирини шакллантириш тизимини намунали ташкил этиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистонда дориворчилик соҳасини ривожлантириш, хусусий сектор ва илм-фан соҳалари ўртасидаги алоқаларни кучайтириш ҳамда дориворчилик инновацион марказларни ташкил этиш ва такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда дориворчилик соҳасида эришилган натижалар, бажарилган ишлар ҳамда келажакда қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қилинадиган ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида “Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда дориворчилик соҳасида истеъмол занжирини шакллантириш тизимини намунали ташкил этишга қаратилган ҳамкорлик чора-тадбирлар дастури”ни тайёрлашга келишиб олинди.
16.02.2022
18:47