“Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди
Бугун аҳоли ўртасида маънавий-маърифий дунё қарашни шакллантириш ҳамда бу борадаги билимларни оширишда ўтказилаётган маънавият соатларининг аҳамияти катта бўлмоқда.
Жорий йилнинг 16 февраль санасида Савдо-саноат палатасида “Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.
Маънавият соатини Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов кириш сўзи билан очиб берди ва мазкур учрашувнинг мақсади ва моҳияти таъкидлаб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда таниқли адабиётшунос олим Султонмурод Олимов буюк аждодимиз, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги ҳақида сўз юритар экан, аввало буюк аждодларимиз шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Маърузачи ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда Бобур Мирзо асарларида ҳар бир сўз мазмун-моҳиятига қанчалик катта эътибор қаратилгани ҳақида сўз юритар экан, она тилимизни ҳамиша асраб-авайлаш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга, ушбу алломалар асарларида маънавиятни юксалтириш, инсонни қадрлаш, ватанни севиш бўйича ёшларга ўрнак бўладиган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда Палата тизимидаги ходимларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Шунингдек, ўзбек адабиётининг етук намоёндалари бўлган иккала шоирнинг ижодидан ғазаллар ўқилди.
17.02.2022
13:17