Дориворчилик соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида дориворчилик соҳасида Хитой Халқ Республикасининг “China Mehico Internacional” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Zoom платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашув якунида республикамиз ҳудудида стевия, лаванда, қоқиўт ва махсар доривор ўсимликлари плантацияларини ташкил этиш ва қайта ишлаш корхонасини ташкил этишга келишиб олинди.
18.02.2022
10:05