Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни тадбиркорликка оид саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
"Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" лойиҳаси доирасида Адлия вазирлиги томонидан, Савдо-саноат палатаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан бирга банк ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур семинарда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни тадбиркорликка оид саводхонлигини ошириш мақсадида соҳа вакиллари нутк сўзладилар ҳамда тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Хусусан, Савдо-саноат палатасининг хотин-қизлар тадбиркорлиги масалалари бўйича мутухассиси М.Муйитдинова томонидан бугунги кунда хотин-қизларни бизнесдаги ўрни ва уларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тадбирда оффлайн ва онлайн тарзда хотин-қизлар иштирок этишди.
18.02.2022
10:33