Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш масалалари кўриб чиқилди
Тошкент вилоятида "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббускор тадбиркорларнинг истиқболли ғояларини амалга оширишда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази унитар корхонасининг туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан хизматлар кўрсатишни ривожлантириш" масалалари бўйича йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда ҳар бир бўлинма раҳбарлари билан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг фаолияти юзасидан ахборот алмашинилди ва зарур кўрсатмалар берилди.
19.02.2022
15:33