Жиззахда Худудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 3-март куни “Жиззах Олимпия захиралари коллежи биносида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Худидий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Ярмарканинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслахатчисининг ўринбосари -Г.Саидова Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари О.Чориев, Жиззах вилояти хокими Э.Салиев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят худудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонкулов, ташкилотлар ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари, шунингдек, ишбилармон тадбиркорлик субектлари иштирок этдилар.
Ярмарканинг дастуридан бир қатор тадбирлар ўрин олган бўлиб Жумладан, ярмарканинг биринчи кунида фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, металлургия, геология ва кимё саноати йўналишларида тақдимотлар ташкил этилди.
Ярмарка давомида бизнес муносабатларининг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш учун “B2B” шаклида музокаралар ташкил этилмоқда
Шунингдек иштирокчилар Савдо-саноат палатасининг бизнес ҳамжамиятдаги ўрни ҳақида ҳам таништирилиб, тақдимот давомида иштирокчиларга Савдо-саноат палатаси фаолияти, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар, ишлаб чиқарувчилар ўртасида тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш истиқболлари ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидлаш лозимки республикамизда саноат кооперациясининг мутлақо янги тизими яратилди.
Бунда аввало, вилоятда саноат тармоқларини янада ривожлантиришга эътибор қаратилди;
- Кичик бизнес субъектларини саноат кооперациясига кенг жалб этиш чоралари кўрилмоқда;
- Мавжуд бўш турган бино ва иншоотлар негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш,
- Саноатни кластер усулида ривожлантиришни йўлга қўйиш орқали йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштиришга эришилди.
04.03.2022
17:51