“Ўзбекистон-Хитой халқаро электрон тижорат ҳамкорлиги” мавзусида онлайн форум ташкил этилди
2022 йил 9 март куни Хитойнинг VIII Гуанчжоу халқаро инвестицион конференцияси доирасида “Ўзбекистон-Хитой халқаро электрон тижорат ҳамкорлиги” мавзусида онлайн форум ташкил этилди.
Форумда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Шанхайдаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш ва Инвестицияларни жалб этиш агентликлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.
Хитой томонидан Гуандан провинцияси Тижорат бошқармаси, “Хитой-ШҲТ” пилот зонаси, турли онлайн платформалар, илмий институтлар ва компаниялар раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон томонидан иштирок этган вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва вакиллари, шу жумладан Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов ҳам икки давлат савдо-иқтисодий муносабатларида электрон савдо ўрнини кучайтириш масаласида маъруза қилдилар.
Ўз навбатида Хитой томони электрон савдо майдончаларидан фойдаланиш ҳисобига савдо ҳажмларини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва бу борада Ўзбекистон билан ҳар томонлама савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
09.03.2022
16:46