Текстиль маҳсулотларини Мисрга етказиб бериш бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Миср ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хусусан республикамизда ишлаб чиқарилаётган текстиль маҳсулотларини Мисрга экспортини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ҳамда Миср Савдо палаталари федерацияси, Миср савдо палаталари уюшмаси, Тўкимачилик саноати палатаси билан ҳамкорликда 2022 йил 10 март куни республикамизнинг текстиль саноатидаги салоҳиятли корхоналарнинг Мисрлик ишбилармонлар эътиборига экспортбоп маҳсулотлар тақдимотлари онлайн учрашув орқали ташкил этилди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистондан ўз маҳсулотларини Миср бозорига етказиб бериш истагидаги 10 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлик субъектлари, яъни “GLOBAL TEXTILE GROUP” МЧЖ (GLOBAL TEXTILE бренди), “OSBORN TEXTILE” МЧЖ (Osborn бренди), "PLASTEKS" МЧЖ, “BUKHARA COTTON TEXTILE” МЧЖ ҚК (BCT Denim division бренди), “Charogon Textile” МЧЖ (Charog’on бренди), “Shaxnoza Sharipova Hunarmand” (voris.uz бренди), “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖ (EGT бренди), “FARALI TEXTILE” (Farali бренди) МЧЖ, "NIL GRANIT" МЧЖ (SAMO бренди) томонидан ўз ишлаб чиқариш фаолиятлари ва маҳсулотлари тақдимотлари ўтказилди.
10.03.2022
18:56