• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 02 мартдаги “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги ЎРҚ-756-сон Қонуни имзоланди.

    Қонун билан қуйидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, 16-моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:

    Республиканинг айрим жойида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишнинг бутун даври мобайнида ушбу жойда жойлашган ҳалқ депутатлари Кенгашларига сайлов ўтказилмайди.

    Шунингдек, қонунга 254-модда билан тўлдирилди:

    254-модда Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини чеклаш

    Ўзбекистон Республикаси Прездентининг фавқулодда ҳолати жорий этиш тўғрисидаги фармонида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларнинг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб турилиши белгиланди.

    Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 101-модда билан қуйидаги мазмунда тўлдирилди:

    101-Фуқаролар йиғини фаолиятини чеклаш

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги фармонида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида фуқаролар йиғининнг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш белгиланди.

    Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

    Тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:

    фаолиятни тугатиш;

    атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва қайта ихтисослаштириш;

    фаолиятни чеклаш, тўхтатиб ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўҳтатиб  туриш ҳоллари мустасно;

    банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган холлар бундан мустасно;

    ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;

    тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг амал қилишини 10 иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар мустасно.

    Фавқулодда ҳолат шароитида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

    Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар  йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги  Қонунининг 101-модда билан тўлдирилди:

    101-модда.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилишини чеклаш

    Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишнинг бутун муддати давомида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилмайди.

    Сайлов кодексига қуйидаги мазмундаги
    81-модда
    билан тўлдирилди:

    81-модда Сайлов ўтказилишини чеклаш

    Республиканинг бутун худудида ёки айрим жойларида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишнинг бутун муддати давомида сайловлар ўтказилмайди.

    “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунининг
    45-моддасига
    қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

    Ўзбекистон Республикаси Президенти фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда амалда бўлган Президенти фармонлари ва қарорларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар буйруқлари ва қарорларининг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг амал қилишини ушбу ҳужжатлар Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига зид бўлган тақдирда, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатида тўхтатиб туришга ҳақли деб белгиланган.

    Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

    ССП Ахборот-хизмати 

    11.03.2022

    08:50

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06