Геологик объектлар аукцион савдоси бўлиб ўтади
Давлат геология қўмитаси томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар шу жумладан Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда халқаро компаниялар ва экспертларни жалб қилган ҳолда онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилинадиган стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган геологик объектларни рўйхатини шакллантириш, бошланғич нархини аниқлаш хамда аукцион жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва фойдали қазилма конларини ўзлаштириш учун геологик объектлар бўйича тизер ва тақдимот материаллари ишлаб чикилиб, "E-Auksion" платформасига жойлаштирилди хамда навбатдаги онлайн-аукцион савдолари жорий йилнинг 24 март куни Тошкент вақти билан 10:00 да бошланиши эълон қилинди.
Геологик объектлар бўйича тизер ва тақдимот материаллари билан қўйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин
11.03.2022
13:48