"Аёллар ва бизнес: пешқадамлик ва тадбиркорлик" мавзусида форум бўлиб ўтди
Америка қўшма штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида "Аёллар ва бизнес: пешқадамлик ва тадбиркорлик" мавзусида лидер аёллар форуми ташкил этилди. Мазкур форумда Савдо-саноат палатаси масъул ходими М. Муйитдинова ҳукуматимиз томонидан бугунги кундаги хотин-қизларга бизнесда яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар хақида нутқ сўзлаб,"Бизнесни самарали ташкил этиш" мавзусида тақдимот орқали иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди. Шунингдек "Истиқлол" тадқиқот маркакзи раҳбари Бутаев Усмонжон томонидан ҳам хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган бир қатор гранд лойиҳалар ва ижтимоий шериклик дастурлари бўйича маълумотлар берилди. Мазкур форум давомида барча тадбиркор аёллар ўзларига керакли саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.
14.03.2022
13:29