Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россиянинг етакчи логистика компанияси мурожаат қилиб, Ўзбекистон тадбиркорларини Россияда чет эл хом-ашёсини қайта ишлаш асосида хорижий давлатларга экспорт қилинадиган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳаларига жалб этишда амалий ёрдам беришини маълум қилган.
Бунда мазкур компания Россияда хом-ашё ва бутловчи қисмлар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ундан кейинги маҳсулотни хорижий бозорларга экспорт қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.
Мазкур Россия компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари бизнес таклифларини Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг expo@chamber.uz электрон манзилига 2022 йил 10 апрелга қадар тақдим этишлари мумкин.
24.03.2022
13:15