Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтди.
2022 йил 25 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 19-моддасида “Палата раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига кўра Палата Қурултойи делегатлари томонидан лавозимга сайланади” деб белгилаб қўйилган.
Мазкур Қонун талабларига риоя қилган ҳолда Қурултой ишида республикамизнинг барча ҳудудларидан сайланган 298 нафар делегатлардан 285 нафари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига тақдим қилинган номзод Ваҳабов Даврон Абдужалалович делегатлар томонидан ушбу лавозимга сайланди.
25.03.2022
14:04