Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Беларуснинг газ ва сув хўжалигида фойдаланиладиган арматуралар, босим регуляторлари, фитинг ва ёнғинга қарши ускуналар ишлаб чиқарувчи корхонаси мурожаат қилиб, Ўзбекистонга ёнғинга қарши курашиш ускуналари, сув, газ ва иссиқлик таъминоти учун босим регуляторлари ва арматуралар етказиб беришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Мазкур корхона томонидан чўяндан ёнғинга қарши клапанлар DN50 DN65 DN50, ёнғинга қарши енглар ГР-50, ГР-65, ГР-80, муфталар ГМ-50, ГМ-65, ГМ-80 ҳамда ёнғинга қарши жўмраклар РС50А, РС50А (16), РС50.01А ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Беларусь корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари бизнес таклифларини Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг expo@chamber.uz электрон манзилига 2022 йил 10 апрелга қадар тақдим этишлари мумкин.
25.03.2022
17:37