Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ва Эстония Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабов қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида жойлашган Эстония Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тоомас Тирс билан учрашди.
Унда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон ва Эстония ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда хориж томонига мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятлари ва сармоявий салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Мамлакатимизда ахборот технологияларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтилди.
Шунингдек, тўқимачилик саноати, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги соҳаларида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш зарурлиги қайд этилди. Ўз навбатида, Эстония Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Т.Тирс сўнгги йилларда Эстония ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда ижобий тендеция кузатилаётганини таъкидлади. Иқтисодиёт ва маданият соҳаларидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Шунингдек, у ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва умуман, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, икки мамлакат Савдо-саноат палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини талаб этиши ҳамда ташкилотлар икки мамлакат ишбилармонлари учун асосий платформаси эканлигини қайд этди.
Шу муносабат билан икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш мақсадида келгусида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
28.03.2022
16:18