“Global Silkroad Inс” компанияси директори билан учрашув ташкил этилди
2022 йил 31 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Япония давлатининг “Global Silkroad Inс” компанияси директори Бунёдбек Ибрагимов билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув Япония бозорларига доривор ўсимлик хом ашёлари, қуруқ мевалар ҳамда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари экспорт ҳамжмини ошириш борасида қилинадиган вазифалар мавзусида бўлиб ўтди.
Учрашув якунида икки давлат орасида тадбиркорлик алоқларини янада кучайтириш мақсадида бизнес вакиллари билан учрашувлар ва кўргазмалар ташкил этишга дастлабки келишувларга эришилди.
01.04.2022
13:09