Бекобод туманида “Тадбиркорлик асослари” ўқув-курслари давом эттирилмоқда
Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Республиканинг барча ҳудудларида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида “Тадбиркорлик асослари” ўқув-курслари ташкил этилган бўлиб, мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилиб келинмоқда.
Ҳусусан, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасидаги “Тадбиркорлик асослари” ўқув-курсининг 2-босқичига старт берилди.
Мазкур гуруҳ ёшларига дастлабки дарс давомида Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳузуридаги “Тадбиркорликка ўқитиш” НТМ директори М.Миноварова ҳамда туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари С.Хидировалар бизнесни бошлаш ва ривожлантириш босқичлари ҳақида тушунчалар беришди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Маълумот учун: Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Бекобод туман Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қудбиев ташаббуси билан “Тадбиркорлик асослари” ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб сертификат олган ёшларга 500 (беш юз), 1000 (минг) ўринли инкубаторлар субсидия асосида берилади.
01.04.2022
13:20