Дориворчилик соҳасини ривожлантириш ҳамда соҳада кузатилаётган муаммоларни ўрганиш бўйича онлайн учрашув ташкил этилди
Республикада сўнги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2022 йил 31 март куни дориворчилик соҳасини ривожлантириш ҳамда соҳада кузатилаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Холбоев иштирокида вазирлик, идоралар вакиллари ҳамда 20 дан ортиқ тадбиркорлар билан онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда тадбиркорлар томонидан дориворчилик йўналишида қилинаётган ишлар ҳамда фаолият давомида вужудга келаётган муаммолар ва таклифлар бериб ўтилди.
Учрашув якунида дориворчилик соҳасини янада ривожлантириш борасида табдиркорлик субъектлари томонидан берилган таклифлар ўрганиб чиқилган ҳолда амалиётга жорий этишга келишиб олинди.
01.04.2022
14:55