Маҳаллий тадбиркорклик субъектларининг озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари шакллантирилмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамиз аҳолисига сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари жумладан, шакар (ТС2 тоифали ГОСТ 33222-2015), ўсимлик ёғи (кунгабоқар ёғи ГОСТ 1129-2013, пахта ёғи ва бошқа ўсимлик ёғлари) маҳсулотлари етказиб беришга кўмаклашиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, расмий диллерлар ва импортёрларнинг тижорат таклифлари шакллантирилмоқда.
Шу муносабат билан шакар, ўсимлик ёғи маҳсулотларини республикамиз бозорларига етказиб бериш истагидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, хорижий компанияларнинг расмий диллерлари ва импортёрлар ўз тижорат таклифларини қуйидаги ҳаволадан рўйхатдан ўтиш орқали тақдим этишлари сўралади.
https://forms.gle/ZVa3GbSNwzKYXK1t7
Қўшимча маълумот учун ушбу масала бўйича Палатанинг масъул бошқармасига +99899 774-45-94 телефон рақами орқали мурожаат этиш мумкин.
01.04.2022
17:30