Савдо-саноат палатаси раисининг “Textima Export Import GmbH” компанияси вакили билан учрашуви
Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабовнинг “Textima Export Import GmbH” компаниясининг Марказий Осиё бўйича савдо бўйича директори З.Хандлер билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Савдо-саноат палатаси ва “Textima Export Import GmbH” компанияси фаолияти тўғрисида маълумот алмашиш, қолаверса, хорижий инвесторларда келиб чиқадиган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишдан иборат эди.
Томонлар Ўзбекистонга, тўқимачилик саноатига сармоя оқимини жалб қилиш бўйича қатор таклифларни муҳокама қилдилар.
Суҳбат якунида томонлар долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун очиқ учрашувлар жадвалини шакллантириш ниятида эканликларини билдирдилар.
07.04.2022
14:21