Ўзбекистон ва Қирзистон тадбиркор аёллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон тадбиркор ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалаларида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистонлик тадбиркор аёллар бир нечта соҳалар доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Ҳусусан, Ўзбек хотин-қизлари томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар экспортини ташкил қилиш, туризм ва бизнес туризмда самарали лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама музокаралар олиб борилди.
Ўзбекистонлик тадбиркор аёллар томонидан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек Қиргизистон тадбиркор аёллари томонидан қизиқиш билдирилган соҳалар бўйича келгусида яна учрашувлар белгилаб олинди.
ССП Ахборот-хизмати
11.04.2022
13:26