Савдо-саноат палатаси раисининг Беларус Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашуви
Жорий йилнинг 18 апрель куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабов ва Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Л.Маринич ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва ишбилармонлик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми эканлигини таъкидладилар.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабов бугунги кунда Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси бизнес вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилаётганига алоҳида тўхталди.
Учрашувда, шунингдек, Иннопром доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар режалаштирилган қўшма тадбирлар ва икки давлат ишбилармон доираларининг ўзаро ташрифларини фаоллаштириш зарурлиги юзасидан фикр алмашдилар.
18.04.2022
09:50