Россия ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маъсул ходимлари ва Россиянинг Ханты-Мансийск автоном округи ишбилармонлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда саноат тармоқларидаги истиқболли лойиҳалар, республикамиздан Ханты-Мансийск автоном округига озиқ-овқат, текстиль ҳамда чарм-поябзал маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Ўз навбатида хорижий томон республикамиз ишбилармонлари билан туризм, ахборот технологиялари, тиббиёт, савдо ҳамда энергетика соҳаларида қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида хорижий томон Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини Ханты-Мансийск автоном округига ташрифини ташкил этишни таклиф қилди.
27.04.2022
11:42