Сирдарё вилоятида "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамкорлигида Гулистон давлат университетида дориворчилик ҳамда зираворчилик соҳасига қизиққан фуқаролар учун "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом-ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари ташкил этилди.
Ушбу ўқув курси қатнашувчилари 5 кун давомида доривор ўсимликларни етиштириш, парваришлаш, йиғиш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва тиббиётда қўлланилишига оид маълумотлар оладилар.
27.04.2022
17:56