Сирдарё вилоятида тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда
Савдо-саноат палатаси, Сирдарё вилоят хокимлиги, хамда Бизнес омбудсман билан хамкорликда, тасдиқланган график асосида жойларда тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ва таклифларига ечим топиш бўйича учрашувлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Бизнес Омбудсман Сирдаре вилоят вакили хамда Сирдарё туман масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорларни муаммоларини ҳал этиш ва таклифлари юзасидан учрашув ўтказилди.
Учрашувда тумандаги саноат корхоналаридан 10 та, хизмат кўрсатиш сохасидан 15 та, экспортёр корхоналардан 3 та савдо, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардан 10 та жами 38 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Мазкур йиғилишда 18 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан муаммо ва масалалар кўтарилди. Шулардан 3 таси жойида ҳал этилиб, қолган муаммоларни ҳал этиш учун масъулларга вазифалар юклатилди.
28.04.2022
12:32