Қилинган ишлар сархисоби
Таъкидлаш лозимки, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бизнесни хар томонлама қўллаб-кувватлаш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилинишида бизнеснинг ҳимоясини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида белгиланган шаклларда жамоатчилик назорати ташкил этилган. Бу борада 2022 йил январь – март ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот тақдим этмоқдамиз.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 30.11.2021 йилдаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш ва ягона Реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан Палата ҳузурида Махсус комиссия тузилди.
Жорий йилнинг 1-чорагида Махсус комиссия томонидан тадбиркорлик субъектларининг Коррупцияга қарши курашиш хартияси аъзолигига қўшилиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан комисиянинг 2 марта йиғилиши ўтказилди ва йиғилиш натижаси бўйича илк бор 80 нафар тадбиркорлик субъектларига Коррупцияга қарши курашиш хартиясига аъзолик сертификатлари берилди ҳамда сертификатларни топшириш жараёни ОАВларида кенг ёритилди.
(Низом талабларига асосан, Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилган тадбиркорлик субъектларининг Реестри Савдо-саноат палатаси томонидан юритилиши белгиланган).
Жамоатчилик назоратининг яна бир шакли бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун ваколатли орган сифатида жамоатчилик экспертизасини ўтказишдир. Бу борада қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- жами 221 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди. Шундан 141 та лойиҳа бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас эканлиги тўғрисидаги тавсиялар баён этилган ҳулосалар берилди.
Шу билан бирга, Палата ҳузурида ташкил этилган Экспертлар кенгаши йиғилишида онлайн шаклда тадбиркорлар иштирокида 2 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандига асосан назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан 5 та давлат органида, хусусан Ҳисоб палатаси, Саноат ҳавфсизлиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацефтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида ўтказилган аттестация комиссияларида Палата вакиллари иштирок этди.
Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органлар томонидан жами 197 нафар ходимлар иштирок этган. Шулардан 195 нафарига махсус гувоҳнома берилган, 3 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилган.
Палата томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг яна бир шакли бу - давлат органларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларнинг жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятида мажбурий равишда иштирок этишдир. Ҳисобот даврида Палата ходимлари томонидан Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик-маслаҳат кенгаши фаолиятида иштирок этилди ҳамда жамоатчилик кенгашида кўтарилган масалалар ва белгиланган вазифалар бўйича ўзаро ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳисобот даврида назорат қилувчи орланлар томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширувлар бўйича 15 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий тушунтириш ва амалий кўмак берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
28.04.2022
17:42