Хартияга қабул қилинган тадбиркорлик субъектларининг вакилларига “Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига аъзолик Сертификат”лари топширилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда қабул қилинган қўшма қарорга асосан “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши Хартияси” ташкил этилганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини Хартияга қабул қилиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Хартияга қабул қилинган тадбиркорлик субъектларининг вакилларига “Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига аъзолик Сертификат”лари топширилди.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик шахс ташкил этган ёки юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлик бирлашмалари (уюшмалар ва бошқа), хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда хорижий корхоналарнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларни Хартияга қабул қилиш амалиёти давом этмоқда.
29.04.2022
14:16