• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    “Ягона дарча” тадбиркорларга қурилиш учун тартиботлардан ўтишни енгиллаштиради

    Бизнес юритиш аксарият ҳолларда у кафе бўладими, ресторанлар, гўзаллик салонлари, дорихоналар, меҳмонхоналар бўладими, янги объектларни қуриш, бино ва иншоатларнинг ташқи кўринишини (фасадини) ўзгартириш ёки турар-жой объектларини нотурар-жой тоифасига ўтказиш, мавжуд объектларни қайта реконструкция қилиш билан боғлиқдир. Миллий қонунчилигимизга мувофиқ Ўзбекистонда ушбу ишларни амалга ошириш учун, тадбиркорлар ўрнатилган тартибда рухсатномалар олишлари зарур.

    2015 йилга қадар, тадбиркор томонидан ер участкасини ва қурилишга рухсатнома олиши 176 кун ва 23 босқични ўтишини талаб этар эди. Бутун республика миқёсида “ягона дарча” марказлари хизмат тизимининг жорий этилиши ва бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, мамлакатимиз тадбиркорлари учун қурилишнинг барча босқичларида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш тартиботларини сезиларли даражада енгиллаштирди. Тадбиркорлик фаолияти учун объектларни қуриш билан боғлиқ бўлган тартиботлар қай даражада ўзгарганлиги хусусида “Ўзбекистон бизнес-форуми (III-фаза)” лойиҳаси экспертлари сўзлаб беришди.

    Олдин кўриб чиқилаётган масалаларни бир нечта босқичларга бўлиб оламиз. Демак, янги объектни (бинони, иншоатни) қуриш учун тегишли ер участкасини олиш зарур.

    Тадбиркор томонидан ер участкасини олиш

    Вазирлар Маҳкамасининг, 21015 йил 7 октябрида қабул қилинган 285-сонли қарорига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларга тадиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларидаги 1,0 гектаргача бўлган ер участкалари танлов асосида доимий фойдаланишга тақдим этилади. Ушбу танловнинг моҳияти шундан иборатки, тадбиркор танлов ғолиби деб аниқланганда,ер участкасини доимий фойдаланишга ва қурилишга рухсатномаларни олиши учун бор йўғи етти босқичдан иборат тартиботларни ўтиши зарур бўлади. Бироқ, бугунги кунда қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд. Бундай  ҳолатларнинг сабаби, мазкур янги тартиботлар эндигина жорий этилганлигидир, ва айни пайтда уларни амалга ошириш механизмлари синовдан ўтказилиб, такомиллаштирилмоқда.

    “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖнинг ҳудудий филиаллари мунтазам равишда йилига икки марта оммавий ахборот воситаларида ва “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ (www.1kms.uz), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (www.davarx.uz), Савдо-саноат палатаси (www.chamber.uz), Қорақолпокстон Республикасининг вазирлар кенгаши (www.sovminrk.gov.uz), вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари (www.tashkent.uz) расмий веб-сайтлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (www.my.gov.uz) танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни нашр қилади.

    Талабгор танловда иштирок этишга икки нусхадаги аризани танлов таклифи, лойиҳа эскизи (объектнинг фасади ва бош режасини), ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган махсулотлар ёки кўрсатиладиган хизматлар турларининг таклиф этилаётган ассортиментини, объект қурилишини молиялаштириш тўғрисидаги ахборотни илова қилган ҳолда танлов ташкилотчисига топширади. Танлов ташкилотчилари томонидан сўровнома рўйхатдан ўтказилган куни аризачи танлов ҳужжатларини олади.

    Эълонда кўрсатилган муддатларда, танлов комиссияси танлов таклифлари солинган конвертларни очади ва баҳолаш меъзонлари асосида шу куннинг ўзида танлов ғолибини аниқлайди, ҳамда уч календар куни мобайнида тегишли баённома расмийлаштирилади. Энг яхши танлов таклифини топширган талабгор танлов ғолиби деб тан олинади.

    Танлов таклифини баҳолаш қуйидаги меъзонлар асосида амалга оширилади: ташкил этиладиган иш ўринлари сони (25 балл), таклиф этилаётган инвестиция миқдори (25 балл), лойиҳани молияштиришда ўз маблағлари ва кредит ресурслари мавжудлиги (25 балл), танлов ҳужжатларининг техник қисми (10 балл), ишлаб чиқариши кўзда тутилаётган маҳсулотлари тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган ҳизматлар тури (10 балл), танлов предмети учун таклиф этилаётган тўлов миқдори (5 балл), лойиҳани амалга ошириш мақсадида бизнес лойиҳа мавжудлиги (2 балл), аудитор ташкилотининг охирги йили учун ҳулосаси мавжудлиги (1 балл), охирги 2 йиллик буҳгалтерия балансини ҳисоботи мавжудлиги (1 балл).

    Кейинчалик, танлов баённомаси олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва танлов ғолиби билан танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисида шартнома тузади.

    Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, ҳоким ҳарори қабул қилинган кундан бошлаб икки кунлик муддатда, ер участкасига бўлган ҳуқуни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бепул тақдим этади.

    Янги Низомда тадбиркор учун тартиботлар муддатлари ва сонини сезиларли даражада қисқартириш назарда тутилган. Илгари барча тартиботлар учун 55 кун талаб этилган бўлса, бугунги кунда ғолибни аниқлашдан бошлаб участкасига бўлган ҳуқуни давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат 10 иш кунидан ошмаслиги лозим.

    Қурилишга рухсат бериш

    Қурилишга рухсатнома олиш тартиботи ҳам соддалаштирилган ҳолда қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.

    Тадбиркор лойиҳалаштириш ташкилотига лойиҳалаш топшириғини беради ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун шартнома тузади. Лойиҳалаштириш ташкилоти қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни мустақил равишда архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ва давлат экспертизаси органи билан келишади.

    Тадбиркор лойиҳа-смета ҳужжатларини олганидан кейин республикада фаолият юритаётган исталган “ягона дарча” марказларидан бирига қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномани олиш учун ариза топширади.

    • “Ягона дарча” маркази бир иш куни мобайнида зарур бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекция деб юритилади) юборади.
    • Ижобий қарор қабул қилинганда инспекция “ягона дарча” марказига қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномани ва инспекция томонидан расмийлаштирилган (имзоланган) назорат функцияларини амалга ошириш шартномасининг бир нусхасини тақдим этади; қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида эълон қилади.

    Тадбиркор “ягона дарча” марказида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномани ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш шартномасини олади.

    Объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби

    Қурилиш пудрат ташкилоти (ёки тадбиркор ўз кучи билан) қурилишни амалга оширади, “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК лойиҳалаштириш-тадқиқот ташкилоти томонидан бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникацияларининг рақамли ижро тасвири амалга оширилишини таъминлайди. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокими номига ариза топширади. Фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзолари томонидан фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома имзоланганидан кейин туман (шаҳар) ҳокими далолатномани тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Охирги қадамда эса, тадбиркор қурилган объектга бўлган ҳуқуқни кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказади.

    Шу тариқа, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра бугунги кунда тадбиркор томонидан ер участкасини ва қурилишга рухсатнома олиши учун, жами 12 босқични босиб ўтади ва бу жараён тахминан 54 кун вақтни талаб этади. Жаҳон банкининг “Doing Business” рейтингига мувофиқ ушбу жараён 2015 йилда 176 кун ва 23 босқични ўз ичига олган эди. 189 мамлакат нисбий кўрсаткичлари бўйича қурилишга доир рухсатнома ҳужжатларини олишнинг соддалиги бўйича Ўзбекистон ушбу рейтингда 151 ўринни эгаллаган. Янги қонун ҳужжатининг қабул қилиниши ва унинг нормаларига амалиётда қатъий риоя қилиниши ушбу тартиботларни соддалаштириш, Ўзбекистон рейтингини ошириш ва тадбиркорларнинг қурилиш соҳасидаги фаолиятини фаоллаштириш имконини беради.

    21.09.2016

    17:30

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06