Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россияда тиббиёт воситалар савдоси билан шуғулланувчи корхонадан Латекс ва нитрилдан тайёрланган жарроҳлик учун стерил бўлмаган қўлқоплар (етказиб бериш шарти – CIP Москва) ва тиббий пахта, бинт ва шприцлар (етказиб бериш шарти – CIP Тула тўлов шарти одиндан 50% ёки 100% амалга оширилади) Ўзбекистондан сотиб олиш бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирган.
Шу муносабат билан Россия корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар ўз таклифларини (Корхона номи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи, манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар) 2022 йил 13 майга кадар Палата масъул ходими Усмонов Шахзодга sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.
07.05.2022
08:56