Тадбиркорлар диққатига!
Жорий йилнинг 9-11 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида, ишлаб чиқариш ва саноатнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи 30 дан ортиқ Эрон компаниялари иштирокида “Эрон Ислом Республикасининг саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги ютуқлари” Халқаро кўргазмаси ташкил этилади.
Ушбу тадбир доирасида, 10 май куни соат 17:30 да “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида В2В форматидаги икки томонлама бизнес музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Эрон тадбиркорлари рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Тадбирда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар масъул шахс билан боғланишлари мумкин.
Алоқа учун: +99878 150 60 06, масъул К.Умурзакова
07.05.2022
12:22