• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида.

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 319 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони (ID-60656) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда  ҚҚС гувоҳномасини бекор қилиш ва унинг амал қилишини тўхтатиб туриш асослари келтирилган.

    Жорий йилнинг январь ойида Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида учрашув ташкил қилиниб, солиқ маъмуриятчилигида жорий этилган янги тартиб-таомиллар бўйича тадбиркорлар фикри тингланди.

    Тадбиркорлар томонидан берилган таклифлар асосида 2022 йил 27 январда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот хати эълон қилинди.

    Унга кўра:

    “2. ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича.

    а) аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

     – раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);

     – ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);

     – солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);

     – охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);

     – ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15)”.

    Қайд этиш жоизки, Палата ўтган йиғилишда ҳам тадбиркорлар юқорида келтирилган масалалар юзасидан ўз эътирозларини билдирган эди.

    Хусусан, ИТ соҳаси вакиллари, фрилансерлар ва бошқа айрим соҳа вакиллари учун ўз фаолиятини амалга оширишда на кўчмас мулк, на бошқа ходим лозим.

    Яъни, бу каби соҳаларда тадбиркорлик субъекти ўз уйида фаолият кўрсатиши ва унга бошқа ходимларнинг керак бўлмаслиги мумкин. Бунда унга компьютер ва интернет керак бўлади, холос.

    Шу билан бирга, бу каби тадбиркорлик соҳалари рентабеллиги анча юқори бўлиб, улар ҚҚС тўловчиси бўлиши мумкин.

    Айнан Палата ўтган йиғилишда ҳам тадбиркорлар таклифлари асосида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси масъуллари бу масалани қайта кўриб чиқишга ваъда беришган эди.

    Бироқ, мазкур масалалар лойиҳада ўз аксини топмаган.

    Шу боис, лойиҳада айрим соҳалардаги (ИТ соҳаси, фрилансинг, масофавий ўқитиш ва б.) ҚҚС тўловчиларига “ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки мавжуд бўлиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #4 ва #6)” ҳамда “ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15)” солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши амалиётини бекор қилиш лозим.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 15 апрелда бўлиб ўтган селектор йиғилишида Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди.

    Хусусан, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилиши маълум қилинди.

    Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилиши билдириб ўтилди.

    Бироқ, мазкур масалалар лойиҳада ўз аксини топмаган.

    Шу сабабли, лойиҳада айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилишини ҳамда юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этилишини белгилаб қўйиш лозим.

    16.05.2022

    15:59

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06