Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир Тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Universal Parts Construct” МЧЖ мурожаат қилиб, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасига ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.
Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Universal Parts Construct” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди.
Ушбу низо юзасидан 2021 йил 26 октябрда Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан жавобгар Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “UNIVERSAL PARTS CONSTRUCTION MATERIALS” МЧЖга нисбатан 2021 йил 5 апрель кунидаги ва 2021 йил 21 июнь кунидаги камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
03.06.2022
16:10