• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 381 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғисида"ги Қарори (ID-59792) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа 8-бандига кўра, қуйидагилар белгиланган:

    “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.Холхўжаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ҳусанов) ва Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С.Турдиев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда тадбиркорлик субъектлари томонидан марказлар фаолиятини ташкил этиш учун уларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида тарғибот ишларини ташкил этиб, марказлар фаолиятини юритиш истагида бўлган талабгор тадбиркорларни аниқласин;

    барпо этилган марказлар фаолиятини йўлга қўйиш ва уни юритиш учун аниқланган тадбиркорларга марказларни узоқ муддатли ижарага берилишини таъминласин”.

    Бироқ, лойиҳада тадбиркорлардан келиб тушадиган таклифларни ўрганиб чиқиш, таклифларнинг ким томонидан кўриб чиқилиши, тадбиркорлик субъектини аниқлаб олиш тартиби, рад жавоби берилиши, унинг асослари ва муддати, бундай қарор устидан шикоят бериш тартиби каби масалалар ва у билан боғлиқ процедуралар келтирилмаган.

    Бу эса, ҳуқуқни қўллаш амалиётида бўшлиқларни, турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни турлича талқин қилиш имконини беради ҳамда коррупциявий ҳолатларга шароит яратади.

    Ушбулардан кўриниб турибдики, лойиҳа иловасида юқоридаги масалалар билан боғлиқ процедураларни келтириб ўтиш лозим.

    2. Лойиҳа иловаси 8-бандига кўра, Марказларда хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фитнес, шейпинг каби соғломлаштиришга мўлжалланган хизмат кўрсатиш фаолиятини эҳтиёжманд хотин-қизлар учун бепул йўлга қўйиш белгиланган.

    Бироқ, бунда бепул хизмат кўрсатиш харажатлари ким томонидан қопланиши назарда тутилмаган.

    Бу эса, амалиётда Марказларни ижарага олган тадбиркорлик субъектларига ортиқча мажбуриятлар юкланишига олиб келади.

    Шу боис, лойиҳа иловасида эҳтиёжманд хотин-қизларга бепул кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар давлат томонидан қоплаб берилиши масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

    3. Лойиҳа иловаси 13-бандига кўра:

    “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳар ойда келиб тушган лойиҳалар бўйича барча буюртманомаларни қўмита раиси раҳбарлик қилувчи мувофиқлаштирувчи комиссия тузган ҳолда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, зарур ҳолларда лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганади. Энг яхши ва асосли деб топилган лойиҳаларга белгиланган тартибда давлат грантларини ажратиш тўғрисида қўмита комиссиясининг қарори қабул қилинади.

    Давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида грант маблағлари лойиҳаларда кўрсатилган товарларни харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисоб-рақамига ўтказиб берилади”.

    Шунингдек, лойиҳа иловасининг 12-бандида давлат гранти олиш истагидаги тадбиркорларнинг таклифлари ҳокимликлар томонидан кўриб чиқилиш ва умумлаштирилиб Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига киритилиши белгиланган.

    Аввало, айтиш лозимки, бунда ҳам таклифларни кўриб чиқиш тартиби, уларни танлаб олиш асослари ва муддати, қарор устидан шикоят бериш тартиби каби масалалар келтирилмаган.

    Қолаверса, давлат грантларини ажратишда таклифларни бу тартибда кўриб чиқиш ва танлаб олиш биринчи навбатда, бюрократик тўсиқ ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб берадиган ҳолат сифатида баҳоланиши лозим.

    Чунки, таклифларни кўриб чиқиш ва умумлаштириш, лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганиш инсон факторини юзага келтириб, ҳар қандай суиистеъмолликларга олиб келиши аниқ.

    Шу боис, лойиҳа иловасида тадбиркорлик субъектлари томонидан таклифларни тўғридан-тўғри масофадан туриб Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига киритилиши ҳамда давлат грантларини ажратишда таклифларни кўриб чиқиш тартиби, уларни танлаб олишнинг аниқ асослари ва муддатини, қарор устидан шикоят бериш тартиби каби масалаларни белгилаш лозим.

    4. Лойиҳа иловаси 18-бандига кўра, давлат гранти олиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши белгиланган:

    тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

    маҳалла фуқаролар йиғини билан тадбиркорлик субъекти ўртасида марказларни узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартнома нусхаси;

    .........

    талабгорнинг талаб этилаётган грант миқдорига тенг миқдорда банк ҳисоб рақамида маблағлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.

    Аввало таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган маълумотларнинг дастлабки иккитасини ваколатли орган ўзаро электрон ахборот алмашиш тизими орқали тегишли ташкилотлардан олиши мумкин.

    Бундан ташқари, давлат гранти ажратилиши учун талабгорнинг талаб этилаётган грант миқдорига тенг миқдорда банк ҳисоб рақамида маблағлари мавжудлиги талаби эса мақсадга мувофиқ эмас.

    Ваҳолангки, тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш, яъни марказ фаолиятини ташкил этиш асносида ўз маблағларини сарфлаши ва ҳисоб рақамида етарлича маблағ бўлмаслиги мумкин.

    Шу боис, бундай талабни белгилаш мантиқсиз кўринади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа иловаси 17-бандини ҳамда 18-бандидан 2-3-, 6-хатбошиларни чиқариб ташлаш зарур.

    5. Шу билан бирга, лойиҳада Марказларни ташкил этишда унинг ҳуқуқий мақоми, яъни у давлат-хусусий шериклик ёки бошқа шаклда ташкил этилиши, Марказ фаолиятини йўлга қўйишга доир тартиблар ҳам келтирилмаган.

    Мисол учун, Марказни ташкил этиш учун ажратилган бўш ер участкаси тадбиркорлик субъектига узоқ муддатли ижарага берилганда унда бинони қуриш, қуриладиган бинога эгалик қилиш масалалари, шунингдек, ижара шартномаси муддати тугаганда ўртадаги мол-мулк билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш белгиланмаган.

    Бу эса, амалиётда кўплаб муаммоларни келтириб чиқариши, оқибатда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳада мазкур масалаларни ҳам аниқ белгилаш, бу борада ҳуқуқий бўшлиқликларга йўл қўймаслик зарур.

    08.06.2022

    16:12

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06