“Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича виртуал қабулхонаси”га 2022-йилнинг май ойи давомида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига 2022-йилнинг май ойи давомида умумий ҳисобда 2 703 та қўнғироқ келиб тушган бўлиб, шундан тадбиркорлик фаолиятининг турли масалаларига доир 539 та мурожаат рўйхатга олинган. Мазкур мурожаатлардан, 383 та мурожаат иш вақтида келиб тушган бўлса, 156 та мурожаат иш вақтидан ташқари қолдирилган.
Тадбиркорлик субъектларининг қолдирган мурожаатларидан ташқари турли йўналишларда маслаҳат ёки қолдирган мурожаатларининг ижро ҳолатини сўраб, шу билан биргаликда ижтимоий, иқтисодий, шахсий саволлари билан қўнғироқ қилган мурожаатчилар ҳам мавжуд бўлиб умумий ҳисобда бу тартибдаги қўнғироқлар сони май ойида 2 164 тани ташкил қилади. Мазкур 2 164 та қўнғироқларнинг 1 341 таси иш вақтида қабул қилинган бўлса 823 таси иш вақтидан ташқари келиб тушган.
Май ойи давомида Бош вазир виртуал қабулхонасига қўнғироқ орқали тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ 539 та мурожаатда 210 та масала кўтарилганлиги аниқланди ва уларнинг йўналишлари қўйидагича;
№ |
Масалаларнинг йўналишлари |
Масалалар сони |
Фоизи |
1 |
Банк, молия ва кредит масалалари |
62 |
29,5% |
2 |
Чет эл инвесторлари масалалари |
29 |
13,8% |
3 |
Ер, кадастр, архитектура масалалари |
14 |
6,7% |
4 |
Мансабдор шахслар ҳаракати/ ҳаракатсизлиги |
10 |
4,8% |
5 |
Солиқ масаласи |
9 |
4,3% |
6 |
Инфратузилма масалалари |
8 |
3,8% |
7 |
Хусусийлаштириш |
6 |
2,9% |
8 |
Прокуратура масалалари |
3 |
1,4% |
9 |
Рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масалалари |
3 |
1,4% |
10 |
Суд масалалари |
2 |
1,0% |
11 |
Божхона масаласи |
1 |
0,5% |
12 |
Бошқа масалалар |
63 |
30,0% |
ЖАМИ: |
210 |
100% |
09.06.2022
17:05