Тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили
Давлат раҳбари раислигида 2022 йил 31 март куни “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили қилинди.
Сўнгги йилларда дунё бозорларидаги ҳолат, хомашё, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиб бориши, қўшни давлатлардан пул ўтказмаларининг камайиши аҳоли даромадларига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни ҳисобга олиб ва инфляция ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари янада кенгайтириш бўйича тадбиркорлар томонидан бўлаётган муносабат ва таклифларни таҳлил қилиб бориш мухим аҳамият касб этмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси билан давлат органларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги фаолияти тўғрисида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўров ўтказиш ҳамда уларнинг фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш вазифаси юклатилган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишда ноқонуний аралашувлар шунингдек, юзага келаётган тизимли муаммоларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2022 йил апрель-май ойлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровномалар ўтказилди.
Палатанинг расмий ижтимоий тармоғи (телеграм) орқали ўтказилган мазкур сўровномада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами 4 мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.
Сўровнома натижалари таҳлилига кўра иштирокчиларнинг 581 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 14 фоизи корхонасининг ташкилий-хуқуқий шакли бўйича изоҳ қолдирган бўлса 659 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 16 фоизи фаолият юрит фаолият юритадиган ҳудуди тўғрисидаги саволга жавоб берган.
Қуйида ташкилий ҳуқуқий шакли ҳамда фаолият юритиш ҳудуди бўйича саволларга жавоб берган рақамлар статистикаси келтирилмоқда.
Масъулияти чекланган жамият 308 та ёки 53 фоиз;
Оилавий корхона 69 та ёки 12 фоиз;
Хусусий корхона 57 та ёки 10 фоиз;
Якка тартибдаги тадбиркор 46 та ёки 8 фоиз;
Фермер хўжалиги 36 та ёки 6 фоиз;
Деҳқон хўжалиги 13 та ёки 2 фоиз;
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона 11 та ёки 2 фоиз;
Акциядорлик жамияти 8 та ёки 1 фоиз;
Бошқа шаклда 33 та ёки 6 фоиз.
Қорақалроғистон Республикаси 18 нафар ёки 4 фоиз;
Андижон вилояти 29 нафари ёки 4 фоиз;
Бухоро вилояти 33 нафари ёки 5 фоиз;
Жиззах вилояти 69 нафари ёки 12 фоиз;
Қашқадарё вилояти 55 нафари ёки 9 фоиз;
Навоий вилояти 47 нафари ёки 8 фоиз;
Наманган вилояти 88 нафари ёки 14 фоиз;
Самарқанд вилояти 96 нафари ёки 16 фоиз;
Сурхондарё вилояти 14 нафари ёки 2 фоиз;
Сирдарё вилояти 16 нафари ёки 3 фоиз;
Тошкент вилояти 90 нафари ёки 15 фоиз;
Фарғона вилояти 16 нафари ёки 3 фоиз;
Хоразм вилояти 4 нафари ёки 1 фоиз;
Тошкент шаҳри 84 нафари ёки 14 фоиз.
Шунингдек, сўровнома иштирокчилари фаолият йўналишлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритишга берилаётган имтиёзлар ҳақида ўз фикрларини билдирар экан уларнинг айримлари берилаётган имтиёзларнинг аҳамиятсизлиги тўғрисида билдирган фикри ҳайратланарли.
"Корхонангиз қайси йўналишда фаолият кўрсатади?" саволига 563 нафар тадбиркор жавоб берди, улардан 212 нафари ёки 38 фоиз ишлаб чикариш, 125 нафари ёки 22 фоиз хизмат кўурсатиш, 80 нафари ёки 14 фоиз савдо сотиқ, 81 нафари ёки 14 фоиз қишлок хўжалик маҳсулотлари ва 65 нафари ёки 12 фоиз бошка йўналиш билан шуғуланишини таъкидлади.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қушимча қўллаб-қувватлаш масалалари мавзусида жорий йил 31 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференциялардан хабарингиз борми?" деган саволга 479 нафар тадбиркор жавоб берган бўлса, шундан 152 нафари ёки 32 фоизи хабардорлиги, 302 нафари 63 фоизи хабардор эмаслиги, 25 нафари 5 фоизи эса корхонаси учун берилаётган имтиёз ва преференцияларнинг аҳамияти йўқлиги тўғрисида фикр билдирган.
“Корхонангиз экспорт билан шуғулланадими, агарда шуғулланса, қайси давлатларга экспорт қилади?” саволига 174 нафар тадбиркор овоз берган бўлиб шундан 44 нафари ёки 25 фоизи қўшни давлатларга, 26 нафари ёки 14 фоизи Европа мамлакатларига экспорт қилиши, 105 нафари ёки 60 фоизи экспорт билан шуғулланмаслиги, 21 нафари 12 фоизи ушбу саволга турлича жавоб берган.
Сўровномада нафақат имтиёз ва преференциялар балки юзага келаётган муаммолар ҳам ўрин олган бўлиб, жумладан “Банк томонидан корхонангизга ажратилган кредитни қайтариш бўйича қандай муаммога дуч келгансиз?" саволига 162 нафар тадбиркор жавоб қайтарган.
Шундан, 42 нафари ёки 25 фоизи, дуч келганлиги, кредит фоиз ставкалари банк томонидан асоссиз оширилганлиги, 55 нафари ёки 33 фоизи кераксиз ҳужжатларнинг меъёридан ортиқ талаб этилиши, 74 нафари ёки 45 фоизи эса бундай муаммога дуч келмаганлигини билдирган.
Кредит бўйича саволлар кетма-кетлигида тадбиркорлардан хомашё сотиб олиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун кредит олишга эҳтиёжи бор ёки йўқлиги бўйича ҳам саволлар ўрин олган бўлиб, ушбу саволга 476 нафар тадбиркор ўз фикрини қолдирган.
Мазкур тадбиркорлардан 254 нафари ёки 53 фоизининг эҳтиёжи борлиги, 82 нафари ёки 17 фоизи эҳтиёжи мавжуд эмаслиги, 140 нафари ёки 30 фоизи эҳтиёж борлиги, бироқ кредит ставкаси жуда баландлиги сабабли кредит олишни фойдасиз билишини маълум қилган.
Шу билан бирга, сўровнома ўтказиш жараёнида тадбиркорларнинг “хориждан олиб келинган хомашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш ёки қўлламаслик билан боғлиқ муммога дуч келганлиги, дуч келган бўлса бугунги кунда ҳам мазкур муаммо ўз ечимини топганми?” деган савол берилди.
Саволга жавоб бериш жараёнида, жами 364 нафар тадбиркордан 104 нафари ёки 29 фоиз дуч келганлиги лекин муаммо ҳозиргача ўз ечимини топмаганлиги, 52 нафари ёки 14 фоизи дуч келганлиги, бироқ кимга мурожаат қилишни билмаслиги, 208 нафари ёки 57 фоизи бундай муаммога дуч келмаганлигини билдирган.
“Ҳозирги кунда Россия, Украина ва Беларусия давлатлари билан тузилган шартномалар бўйича муаммоларингиз борми?" саволи бўйича ўтказилган сўровда 488 нафар тадбиркор қатнашган бўлиб, шундан 93 нафар ёки 19 фоиз, ҳа,бор 174 нафар ёки 36 фоиз Йўк,мавжуд эмас, 221 нафар ёки 45 фоиз бу давлатлар билан шартнома тузмаганман деб овоз берган.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтказиладиган бундай сўровномалар доимий ва тизимли ўтказилиши аниқланган камчилик ва муаммолар ваколатли органлар билан ҳамкорликда бартараф этилиши, норматив ҳужжатларга тадбиркор манфаатида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун амалий туртки бўлиб хизмат қилади.
14.06.2022
09:31