Тадбиркорлар диққатига!!!
Францияга текстиль маҳсулотларини машҳур бренд компанияларига етказиб бериш мақсадида 2022 йил 15 июнь куни соат 17:00да “Forweavers” компанияси ва “Cotton-Silk” компанияси вакили билан видеоалоқа орқали учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу учрашувда маҳаллий текстиль маҳсулотларини хориждаги машҳур брендларга етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинади.
Ушбу онлайн учрашувда қуйидаги сертификатларга эга бўлган корхоналар иштирок этишлари мумкин: “OEKO Tex”, “GOTS”, “ISO 14001”, “BSCI” ва “SEDEX”.
Ушбу учрашувда иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари Палатанинг масъул ходими Усманов Шахзодга +99899 101-11-12 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.
15.06.2022
09:11