Ўзбекистоннинг текстиль маҳсулотларини Франциядаги машҳур бренд компанияларига етказиб бериш масалалари муҳокама этилди.
Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирокида Франциянинг текстиль соҳасидаги “Forweavers” ва “Cotton-Silk” компаниялари билан онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси масъул ходими Ғ.Усмонов иштирок этиб, Франция компанияларига жаҳоннинг машхур текстиль брендлари иштирокидаги қўшилган қиймат занжирига Ўзбекистоннинг текстиль корхоналарини жалб этиш бўйича амалий таклифларни билдириб ўтди.
Жумладан, халқаро брендларнинг қўшимча қиймат занжирига қўшилиш талаблари асосида Франция текстиль компанияларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва ўзбек-француз текстиль корхоналари учрашуви ҳамда мулоқотини жойида ташкил этиш таклиф этилди.
Ўз навбатида Франция томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда текстиль соҳасидаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, яқин келажакда маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишини ҳамда Франция компаниялари делегациясини республикамизга ташрифини амалга оширишини қўллаб-қувватлади.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг келгусидаги режалари келишиб олинди.
15.06.2022
20:08