Конституцияга киритилаётган қўшимчалар тўғрисида Палата ходимларига маъруза қилинди
Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тизимидаги барча ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан муҳокама-муносабат тадбири бўлиб ўтди.
Муҳокама-муносабат тадбирини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиснинг биринчи ўринбосари И.Жасимов олиб борди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Х.Рузметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими С.Ишанходжаев Ўзбекистон Республикасининг Конституцияга киритилаётган қўшимчалар тўғрисида Палата ходимларига маъруза қилди.
Мазкур тадбир видеоконференция тарзида барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тузилмалари билан боғланган ҳолда ўтказилди ва унда Палата тизимидаги барча ходимлар иштирок этишди.
Маърузачилар Палата ходимларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар бериб ўтишди.
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
28.06.2022
16:54