Туркиялик ва Ўзбекистонлик бизнес вакиллари ўртасидаги B2B учрашувлар
Жорий йилнинг 30 июнь куни Hyatt Regency, Windham меҳмонхоналарида ҳамда Tashkent INDEX мажмуасида Туркия Республикаси Бурса Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон экспортёрлари ва Туркия компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи бўйича бир қатор В2В-учрашувлари ўтказилди.
Учрашув қурилиш ва қурилиш материаллари, кимё саноати ҳамда болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқарувчилари ва йирик етказиб берувчи корхоналар билан аълоқа ўрнатиш имконини яратди.
Бўлиб ўтган В2В форматидаги учрашувлар ушбу соҳаларни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик йўлида қўйилган муҳим қадамдир.
Ташкилотчилар туркий дунё ишбилармонлари номидан бизнес билан шуғулланишга мамлакатда яратилаётган қулай шароитлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
30.06.2022
16:10